«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас суд олдида жавоб берди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
34 ёшли Матиас Мессининг суд олдида жавоб беришига унинг ноқонуний равишда ўқотар қурол сақлагани сабаб бўлди. Бироқ судья суд ишини давом эттирмасликка қарор қилди. Бунинг эвазига Матиас бир йил давомида Росарио шаҳридаги ҳаваскор футбол клубларида ҳафтасига 4 соатдан футбол сабоқларини бериши керак бўлади.
Бундан ташқари, Матиас Месси гиёҳванд моддалар ва алкоголдан ўзини тийиши, шаҳарни тарк этмаслиги ва 524 доллар миқдорида жарима тўлаши лозим бўлади.
Изоҳ (0)