Ҳиндистон ғарбидаги Вадодара шаҳри яқинида йўловчи автобуси ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам оғир шикастланди. Бу ҳақда ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бораётган Гужарот штати полицияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишича, эрта тонгда давлат компаниясининг йўловчи автобуси катта тезликда йўл четида тўхтатиб қўйилган юк машинасига урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган.
Тўқнашув оқибатида тўрт киши воқеа жойида, яна икки киши шифохона йўлида ҳалок бўлган. Шифохонага ётқизилган 20 дан ортиқ йўловчидан беш нафарининг аҳволи жуда оғир. Шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда.
Ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси тирик қолган ва ҳодиса жойидан қочиб кетган. Уларга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)