Тенниснинг Жаҳон Кубогида иштирок этиш учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф доирасида Швейцарияга қарши курашни бошлади.
Тўқнашувнинг биринчи кунида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Истомин рақибини мағлуб этган бўлса, Санжар Файзиев Тошкентга етиб келган меҳмон теннисчиларнинг энг яхшисидан енгилди.
Истомин жаҳон рейтингида 507-ўринни эгаллаб турган Энтони Белерни 6:3, 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонлик Санжар Файзиев эса дунё рейтингида 138-бўлиб турган 25 ёшли Хенри Лаксоненга ҳар учала сетда ҳам бир хил — 2:6 ҳисобларида имкониятни бой берди.
Эртага — 17 сентябрь куни Ўзбекистон — Швейцария ўйинининг жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)