Бразилиялик актёр Домингос Монтанер «Қария Шику» теленовелласини суратга олиш жараёнида съёмкалар орасида чўмилаётиб чўкиб кетди. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, чўмилиш пайтида Монтанер кучли оқимга тушиб қолиб, чўка бошлаган ва ёрдамга чақирган. Аммо воқеа гувоҳлари бу фильм саҳналаридан бири деб ўйлаб, уни қутқариб олмаган.
Бунинг оқибатида эркакни сув оқизиб кетган ва унинг танаси Xingo электр станциясига яқин ҳудуддан, 30 метр чуқурдан топилган.
Актёр 54 ёшда эди.
Изоҳ (0)