Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган янги уйлар фойдаланишга топширилди, деб ёзади ЎзА.
Массивда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб 90 ўринли мактаб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пункти, тикув цехи, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам бунёд этилди.
Бу ерда спорт жиҳозлари билан таъминланган ёзги ва қишки спорт мажмуаси ҳамда сунъий қопламали футбол майдончаси қурилди.
Бу маданий-маиший объектларнинг ишга туширилиши натижасида касб-ҳунар коллежларини битирган 15 йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.
Изоҳ (0)