Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) антидопинг қоидаларини бузганлиги учун аргентиналик дзюдочи Хорхе Ленсинанинг Рио–2016 Паралимпия ўйинларида қайд этган натижасини бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аргентиналик дзюдочи -90 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган эди. Аргентиналик спортчидан 8 сентябрь куни олинган допинг намунаси кломифен моддасига ижобий чиқди. Натижада у аккредитациядан маҳрум қилиниб, олимпия шаҳарчасини тарк этди.
Ленсина вақтинча барча мусобақалардан четлатилди. Унинг иши келгуси суриштирув учун Кўзи ожиз спортчилар халқаро ассоциацияси ва Парадзюдо халқаро федерациясига топширилди.
Изоҳ (0)