«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «Селтик»ка қарши (7:0) ЕЧЛ 1-турида хет-трик қайд этиб, голлар сони бўйича афсонавий ҳамюрти, «Реал» клуби ҳамда Аргентина, Колумбия ва Испания терма жамоалари собиқ футболчиси Альфредо ди Стефанодан ўзиб кетди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Месси «Барселона» ва Аргентина сафида киритган голлари сонини 515 тага етказиб олди. Ўз навбатида Ди Стефано «Реал», Аргентина ва Испания таркибида 514 та голга муаллифлик қилган.
Месси ва Ди Стефано Аргентина термасининг собиқ аъзолари Карлос Бьянки (434 гол), Габриэль Батистута (356) ва Диего Марадона (354) каби футболнинг ёрқин намояндаларини ортда қолдирган.
Изоҳ (0)