Индонезиянинг Вамена шаҳри аэропортида юк самолёти орқа шассисиз қўнди. Бу ҳақда «РБК» нашри хабар бермоқда.
14 тонна ёқилғи, гуруч ва шакар олиб келаётган самолёт қаттиқ қўнганидан сўнг тўхташдан аввал учиш-қўниш йўлаги бўйлаб яна икки километр судралиб борди.Қаттиқ қўниш оқибатида ҳаво кемасига сезиларли шикаст етган. Самолёт экипажи жабрланмаган.
Самолётнинг орқа шассисиз қўнишига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)