Gallup ўзи ўтказган сўров натижаларига кўра 2016 йил учун энг ижобий фикрловчи аҳолига эга мамлакатлар рейтингини — Global Emotions Report’ни эълон қилди. Унда 140 мамлакат аҳолисининг ҳис-туйғулари ўрганиб чиқилди. Тадқиқот натижалари Gallup сайтида чоп этилди.
Рейтингда биринчи ўринни Гватемала эгаллади. Ундан кейинги ўринни Гондурас ва Парагвай забт этди. Ўзбекистон тўртинчи поғонага муносиб кўрилди.
Кучли ўнликка, шунингдек, Эквадор, Сальвадор, Индонезия, Коста-Рика, Швейцария ва Колумбия кирди.
Аҳолиси энг салбий ҳиссиётларни бошдан кечираётган давлатлар рейтингнинг охиридан ўрин олди. Булар Ироқ, Сурия, Кипр, Боливия ва Фаластиндир.
Изоҳ (0)