АҚШ президенти Барак Обама Кот д’Ивуарга нисбатан мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва одамларнинг ёппасига ўлдирилиши туфайли жорий этилган фавқулодда вазиятни бекор қилди, бу эса иқтисодий санкцияларнинг ҳам бекор қилинганини англатади, деб хабар беради «ТАСС».
Оқ Уй расмий сайтида чоп этилган баёнотга кўра, мамлакатда вазият анча изга тушди ва барқарорлашди, бунга 2015 йил октябрида ўтказилган президентлик сайловлари ҳам сабаб бўлди.
«БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2283-рақамли резолюциясида кўзда тутилган кўп томонлама санкциялар бекор қилинганини инобатга олган ҳолда мен фавқулодда вазиятни амалдан тўхтатишга қарор қилдим», — деди Обама.
Обаманинг Конгрессга йўллаган мактубида айтилишича, ортиқ Кот д’Ивуардаги жиноятларда айбланаётган шахсларнинг активларига банд солишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ.
Изоҳ (0)