13 сентябрь куни Нидерландия парламентининг вакиллар палатаси мамлакатнинг барча фуқаролари ўлимидан сўнг тана аъзоларини топширишини кўзда тутадиган қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжатни сенат ва қирол тасдиқласа, у амалга киради, деб хабар беради TJournal.
150 депутатнинг 75 нафари лойиҳани маъқуллади, 74 нафари қарши чиқди, бир нафар депутат йиғилишда иштирок этмади.
Қонун ташаббускорлари — «Демократлар–66» партияси янгилик кўчириб ўтказиш учун тана аъзолари етишмовчилигини ҳал қилишидан умидвор. Уларнинг сўзларига қараганда, мамлакатда ҳар йили кўчириб ўтказадиган тана аъзолари йўқлиги боис 150 киши оламдан ўтади.
Изоҳ (0)