Испанияда машинист юқори тезликда ҳаракатланувчи поездни йўл ўртасида, бекатга етиб бормай туриб тўхтатди. Бунга унинг иш куни тугагани сабаб бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, поезд ичида 100 дан ортиқ йўловчи бўлиб, у Сантандер шаҳридан маҳаллий вақт билан 19:00 да чиққанди ва 23:15 да Мадридга етиб келиши керак эди. Шунга қарамай, соат 21:15 да машинист поездни Осорно муниципалитети яқинида қолдириб, уйига равона бўлди. У ўз хатти-ҳаракатларини иш вақти тугагани боис поездни ортиқ бошқара олмаслиги билан тушунтирди.
Renfe темир йўл оператори маҳаллий вақт билан соат 23:00 да иккита бўш автобус топиб, уларда йўловчиларни тегишли манзилларига элтиб қўйди.
Оператор бўлиб ўтган воқеа туфайли ички текширув бошланганини билдирди.
Изоҳ (0)