Колумбияда давом этаётган футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида гуруҳ босқичининг 2-тури старт олди.
Ўзбекистон жой олган «А» гуруҳида 2-турнинг биринчи учрашуви ўз якунига етиб, унда Португалия термаси Панама дарвозасига жавобсиз 9 та гол урди. Жамоанинг етакчи футболчиси Рикардиньо 6 та голга муаллифлик қилди.
Панама 1-турда Ўзбекистон устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, португалияликлар Колумбия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Жаҳон Чемпионати—2016 «А» гуруҳи. 2-тур 14 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)