16 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг биринчи пленар йиғилиши бўлиб ўтади. Кун тартибидаги пунктлардан бири «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат» бўлади, деб хабар беради «Жаҳон» агентлиги.
Тадбир давомида, шунингдек, БМТнинг беш минтақавий гуруҳи (Осиё, Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Ғарбий Европа) вакиллари, мезбон тараф сифатида АҚШ делегацияси ҳамда Ўзбекистон делегацияси чиқиш қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)