Германиянинг Bayer AG кимё компанияси АҚШнинг уруғлик ишлаб чиқарувчи Monsanto Co. компаниясини бирлашиш ҳақидаги келишув асосида харид қилади. Bayer АҚШ компаниясининг ҳар бир акцияси учун 130 доллар тўлайди, шу тариқа, умумий нарх 65 миллиард долларни ташкил этади, деб хабар беради «Интерфакс».
Илгарироқ Bayer Monsanto’ни 65 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилган, лекин америкаликлар бу нархга кўнмаган ва таклифни рад этган эди. Шундан сўнг Германия компанияси америкаликларнинг ҳар бир акциясига 127,5 доллардан тўлашга тайёрлигини билдирди.
Bayer фақатгина бутунлай бирлашиш шарти билангина АҚШ компанияси қимматбаҳо қоғозлари учун бериладиган нархни оширишга рози бўлди.
Агар келишув амалга ошса, гуруҳ жаҳондаги энг йирик гербицид ва уруғ ишлаб чиқарувчи компанияга айланади.
Изоҳ (0)