Австралиянинг Аделаида шаҳрида муҳандис талабалар дунёдаги энг узун велосипедни яратди. 41 метр узунлик, 3 тонна вазнга эга велосипедни бир пайтнинг ўзида 20 киши бошқаради, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Велосипед кўрсатилган видео YouTube’даги Science Channel каналида чоп этилди.
Велосипед умумий вазни 1,5 тонна бўлган 20 кишини кўтаришга мўлжалланганинга қарамай, у иккита ғилдиракка эга, шу боис унда ҳаракатланиш чоғида мувозанатни ушлаб қолиш катта қийинчилик туғдиради.
Изоҳ (0)