АҚШнинг Огайо штатидаги Альцгеймер касаллигига чалинган кишилар учун мўлжалланган «Фонарь» тиббий маркази директори Жин Макеш ажойиб лойиҳани ўйлаб топди: у касалхонани ўтган асрнинг 30—40-йилларини эслатадиган шаҳарчага айлантириб юборди, деб ёзади AdMe.
Ноодатий ва оптимистик руҳдаги «кўча» бўйлаб беморларнинг палаталари эмас, «хусусий уй»лари жойлашган.
Макеш беморларга ўзлари туғилиб-ўсган замонни ва маконни эслатиш мақсадида айнан ХХ асрнинг 30—40-йилларини танлади, ахир кўпчилик бобо-бувилар айнан ўша даврда туғилган.
Оёқ остига тўшалган гилам ўтни эслатади, бош узра ҳақиқий «осмон» мавжуд, у тун кириши билан қоронғи тусга ўтади. Бу «маҳаллий аҳоли»нинг биологик ритмини қўллаб-қувватлаш мақсадида қилинган.
Кун давомида карнайлардан табиат оҳанглари, шунингдек, ялпиз ва цитрус ҳиди таралиб туради. Бу ерда бош кўча ҳам бўлиб, у ерда беморлар тўпланади ва норасмий шароитда мулоқот қилади.
Кекса фуқароларнинг ётоқхоналари эса мана шундай кўринишда — тоза ва шинам.
Изоҳ (0)