Яманда исёнчи хусийларнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати етакчиларидан бир нечаси араб давлатлари коалицияси кучларининг Яман ва Саудия Арабистони чегарасида амалга оширган зарбалари натижасида йўқ қилинди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, коалиция самолётлари 11 сентябрь, якшанба куни хусийлар қўмондонлиги тўпланган ғорга зарба берган.
Ҳалок бўлганлар орасида хусийлар командири Абу Абдулкарим ал-Ҳазифий ва дала командири Риёд ал-Гилий, шунингдек, собиқ пресидент Али Абдулла Солиҳ миллий гвардиясининг олти собиқ зобити бор.
Изоҳ (0)