Хитой полицияси май ойидан сентябрга қадар интернетдаги жиноятлар учун 3,4 минг кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Шунингдек, маълум қилинишича, кампания доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари интернетда ноқонуний маълумотга эга 122 мингта мақолани йўқ қилди.
Бундан ташқари, турли ресурслардаги 23 мингта аккаунт ёпилиб, 4,2 мингта сайт суд томонидан жазога тортилган.
Аввалроқ Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги телекоммуникация соҳасида фирибгарларга маълумот тақдим этувчи онлайн-сервисларни йўқ қилиш бўйича йирик кўламли операцияни бошлаган эди. Бундан ташқари, вазирлик фуқароларнинг шахсий маълумотлари, жумладан, банк ҳисобларини пулловчи сервисларни йўқ қилишни мақсад қилган.
Изоҳ (0)