Сурия ТИВ Голан тепаликларидаги навбатдаги тўқнашувдан сўнг БМТ бош котибига ҳамда Хавфсизлик Кенгашига мактуб йўллаб, Исроилнинг тажовузини тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сурия Хавфсизлик Кенгашидан Исроилни жазолаш ҳамда уни тажовуздан тўхтатишга мажбурлаш учун зарур барча чораларни кўришни талаб қилади», — дейилади мактублардан бирида.
Шунингдек, Сурия Исроилни террорчи гуруҳларни, жумладан, «Жабҳат ан-Нусра»ни қўллаб-қувватлашда айблади.
Илгарироқ Исроил Сурия армиясининг Голан тепаликларидаги марраларига зарба бераётгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)