АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими, қочқиндаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Эдвард Сноуден Барак Обама АҚШ президентлиги курсисини бўшатгунига қадар уни афв этишидан умид қилмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
«Китобларда ёзилган қонунлар бошқа нарсани назарда тутади, лекин афв этиш шунинг учун ўйлаб топилган бўлса керак. Истисно ҳолатлари учун. Қоғозда қонун бузилиши бўлиб кўринадиган, аммо этика ва ахлоқ нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, зарур бўлган ҳолатлар учун», — деди у The Guardian’га берган интервьюсида.
Сноуден АҚШда қидирувга берилган. У Ватанига қайтса, 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)