АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни «Юлдузлар жанги» кинофраншизасининг салбий қаҳрамони Дарт Вейдерга қиёслади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шу йилнинг марта ойида Тереза Мэй бош вазир этиб тайинланишидан олдин Британия махсус хизматларининг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини таклиф қилган эди. Июнь ойида жамоат палатаси маъқуллаган лойиҳа лордлар палатаси муҳокамасига юборилди.
Guardian’га берган интервьюсида Сноуден Мэй хонимни «Ўзига хос Дарт Вейдер», у таклиф қилган қонун лойиҳасини эса «Ғарб дунёсида таклиф қилинган бошқа ҳар қандай қонунлардан кўра кўпроқ инсон ҳуқуқларини бузувчи» ҳужжат деб атади.
Изоҳ (0)