Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмлари бўйича АҚШдан ўзиб кетди. Май ойида мамлакатнинг суткалик меъёри 400 минг баррелга кўпайган бўлса, шу даврда АҚШнинг кўрсаткичлари 460 минг баррелга камайди. Бу ҳақда, Халқаро энергетика агентлиги томонидан 13 сентябрь куни чоп этилган маълумотларга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
АҚШ сланецли нефть туфайли 2014 йил апрелидан буён жаҳонда биринчи ўринни ушлаб турган эди. АҚШнинг суткалик кўрсаткичлари тушишига бурғулаш нуқталарининг кескин камайиши сабаб бўлди. Май ойида уларнинг миқдори рекорд даражада (404) тушиб кетди. Сентябрь бошида уларнинг сони яна ўсиб, 508 тага етди.
Изоҳ (0)