Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпиада ўйинларининг бешинчи кунида Ўзбекистон делегацияси икки нафар аъзоси бронза медалини қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларининг финал босқичида иштирок этган Дмитрий Хорлин 4:06.63 дақиқалик натижани қайд этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Пауэрлифтинг бўйича -80 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида иштирок этган Аҳрор Бозоров 207 килограммли тошни кўтариб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
Айни дамда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ҳисобида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 13 та бронза медали мавжуд.
Изоҳ (0)