Франциянинг «Бигуглия» жамоаси ҳимоячиси Бен Идриисе Дерме «Фуриани» клубига қарши мамлакат Кубоги баҳсларининг 3-босқич ўйинида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ўйин вақтида 34 ёшли футболчининг юраги хуруж қилди ва у ҳушсиз чимга йиқилди. Шифокорлар футболчининг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашди, аммо у ҳаётдан кўз юмди.
Бен Идриисе Дерме ўз вақтида Буркина-Фасо терма жамоаси сафида 4 та учрашув ўтказган эди.
Изоҳ (0)