Чехияда 25 август куни «Уорриор Брно» ва «Янг Драгонс Шумперк» ўсмирлар хоккей жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида Павел Лаинка исмли ҳакамнинг бошига шайба тегди ва у шу заҳоти шифохонага ётқизилган эди, дея хабар бермоқда «РБК».
Лаинка икки ҳафта давомида шифохонада бўлди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади. 10 сентябрь куни ҳакам ҳаётдан кўз юмди.
24 ёшли Лаинка Чехияда истиқболли ҳакамлардан бири саналган эди. Ҳакамлик фаолиятидан олдин у «Брно» жамоасининг ўсмирлари таркибида ҳаракат қилган.
Чехия чемпионатининг иккита юқори дивизиони учрашувлари бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Изоҳ (0)