Шотландия чемпионатининг иккинчи дивизиони 5-турида «Данди Юнайтед» жамоаси «Данфермлайн» футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда учта пенальтини қайтарган «Данди Юнайтед» дарвозабони ҳақиқий қаҳрамонга айланди, дея хабар бермоқда «Спорт-Экспресс».
Кэмми Белл исмли 29 ёшли дарвозабон рақиб жамоа томонидан 9, 27 ва 32-дақиқаларда амалга оширилган пенальтиларнинг барчасини қайтаришга муваффақ бўлди. Якунда жонбозлик кўрсатган посбоннинг жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)