Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Жамоат палатаси депутати ваколатларидан воз кечганини эълон қилди. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Менинг нуқтаи назаримга кўра, бош вазирлик лавозимидан берилган истеъфо шарт-шароитлари ҳамда замонавий сиёсат реалияларини инобатга олган ҳолда оддий парламентарий сифатидаги фаолиятни давом эттириш ўта мураккаб, негаки Даунинг-стритдаги меросхўрим ҳамда унинг ҳукумати олдида турган муҳим қарорларни қабул қилишда ўзимга диққатни қаратиб қўйишим эҳтимоли мавжуд», — деб тушунтирди ўз қарорини собиқ ҳукумат раҳбари.
Кэмерон 2001 йилдан буён парламентда Оксфордшир графлигининг Уитни сайлов округи вакили эди. Brexit ҳақидаги референдумдан сўнг Европа Иттифоқи таркибида қолиш тарафдори бўлган бош вазир истеъфо берди, унинг ўрнини эса собиқ ички ишлар вазири Тереза Мэй эгаллади.
Изоҳ (0)