Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасида 4-турнинг яна 1 та учрашуви ўз якунига етди.
Уэльсда «Суонси» меҳмони бўлган «Челси» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Лондонликлар сафида Диего Коста дубл қайд этиб, тўпурарлар қаторига қўшилиб олди. Унинг каби Майкл Антонио («Вест Ҳэм») ва Златан Ибраҳимович («Юнайтед») ҳисобида ҳам 4 тадан гол бор.
Антонио Конте мураббийлик қилаётган «Челси» бундан аввалги уч беллашувда 3 очкодан қўлга киритганди. Италиялик мутахассис инглиз клубида илк бор очко йўқотди.
4-тур ўйинлари бошланган кунда «Юнайтед» мавсумдаги илк мағлубиятини қайд этган бўлса, турнинг иккинчи кунида яна 7 та учрашув бўлиб ўтганди.
Англия Премьер-Лигаси 4-тур беллашуви 11 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)