Туркия ИИВ 28 нафар маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари мансабидан четлаштирилганини маълум қилди. Улар Курдистон ишчи партияси ва Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда айбланмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
«Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонун доирасида ўтказилган текширув якунларига кўра 28 маҳаллий маъмурият раҳбариятлари четлаштирилди. Улардан 24 нафари Курдистон ишчи партияси билан, тўрт нафари эса ‘Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти’ билан алоқадордир», — дейилади баёнотда.
Янги маъмурият раҳбарлари шу кундан эътиборан ўз вазифаларини бажаришга киришди.
Изоҳ (0)