Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда ўтказилган операцияда ИШИД террорчи гуруҳининг 20 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда, мамлакат бош штаби баёнотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳарбийлар Тель ал-Ҳава шаҳри яқинида террорчиларнинг марраларини аниқлади. Авиазарбалар натижасида жангариларга тегишли уч бино, шунингдек, мотоцикл ва автомобиль йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)