2001 йил 11 сентябрдаги воқеалар 15 йиллиги муносабати билан PixelHELPER радикал гуруҳи Саудия Арабистонининг Берлиндаги элчихонаси биносига «Банк 9/11» ёзуви акс этган ёриткичларни туширди. Бу ҳақда, гуруҳ матбуот хабарномасига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.
Ёзув ёнида эгизак бинолар ва қироллик байроғидан ўрин олган шамшир акс этган эди.
PixelHELPER кўпдан буён Саудияни халқаро террорчиликка ҳомийлик қилишда айбламоқда. Жорий йил майида улар элчилик биносида «ИШИД банки» сўзлари ёриткичларда акс этишини ташкиллаштирган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)