Рио—2016 Паралимпиадасининг учинчи кунидан кейин Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Фестивальнинг учинчи куни якунига кўра ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медалларнинг умумий сони 19 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза.
Ўзбекистон сингари 4 тадан олтини бор бўлган Голландия ва Германия делегациялари кумушлар сони эвазига олдинги поғоналардан жой олган. Айнан шу сабабга кўра Тунис ва Мексика ўзбекистонликлардан кейин қайд этилган.
Умумжамоа ҳисобида дастлабки учлик ўзгаришсиз қолди — Хитой, Буюк Британия ва Украина.
Ўзбекистон терма жамоасининг XV Паралимпиадада қайд этаётган натижаси Осиё қитъаси ва МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи кўрсаткич ҳисобланса, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчисидир.
Марказий Осиё давлатларининг Паралимпиададаги умумий кўрсаткичи ҳам Ўзбекистонникидан яхши эмас. Ҳозирча Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 1 та олтин медаль бор.
Шунингдек, Украина инобатга олинмаганидаги МДҲ мамлакатларининг медаллар сони бўйича умумий кўрсаткичи ҳам Ўзбекистонникидан кам. Беларусь, Латвия, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон ва Литва делегациялари умумий 14 та медалга эга чиққан.
Изоҳ (0)