Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон курд ҳарбий қўшилмалари Туркиянинг Суриядаги операциясини бузишга уринаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Биз Курдистон ишчи партияси жангарилари 15 июлдан сўнг чегаралардаги ҳарбий ҳаракатларни фаоллаштиришга уринаётганини кўрмоқдамиз», — унинг сўзларини келтиради Reuters.
Шунингдек, у Туркиянинг асосий мақсади ИШИДни йўқ қилиш ва мамлакат ҳудудида терактларга йўл қўймаслик эканлигини таъкидлаб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)