Навоий вилояти халқ таълими муассасаларида куз—қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.
Вилоятда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2016—2017 йиллар куз—қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, таълим муассасаларини тайёр ҳолатга келтириш учун қарийб 8 миллиард 810 миллион сўм ажратилган. Шунингдек, 15 таълим масканини жорий таъмирлаш мақсадида 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 24 муассасадаги 71 иситиш қозони тўлиқ янгисига алмаштирилди. Яроқсиз эшик, дераза ва ойналар янгиланди.
Куз—қиш мавсумида тоғ ва чўл ҳудудларидаги таълим муассасаларида муқобил ёқилғи манбаларидан кенг фойдаланилади. Шу боис мазкур ҳудудларда ҳам мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди.
Изоҳ (0)