Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг енгил атлетика дастуридан ўрин олган диск улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистон Ҳусниддин Норбеков жаҳон рекордини янгилаган ҳолда Паралимпия чемпиони бўлди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Паралимпия очилиш маросимида Ўзбекистон байроқдори бўлган Норбеков дискни 59,75 метр масофага улоқтириб, жаҳон рекордини янгилади ва унга рақобатчи бўлган 12 спортчининг барчасини ортда қолдирди.
Изоҳ (0)