Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон терма жамоасини Осиё Чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этгани ҳақида ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Эълон қилинган фотосуратда Мираброр Усмоновнинг икки четида ЎФФ вице-президентлари — Сардор Раҳматуллаев ва АсқарТолибжонов акс этган. Шунингдек, миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ёш футболчиларга омад тилаган.
Ҳиндистон мезбонлик қиладиган қитъа чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар Темур Олимхўжаев мураббийлигида иштирок этади. Ёрдамчи мураббий Аҳмаджон Мусаев.
15 сентябрдан старт оладиган турнирда Ўзбекистон ўз гуруҳида КХДР, Таиланд ва Яманга қарши кураш олиб боради. Ярим финал босқичига йўл олган жамоалар 2017 йил бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этади.
Изоҳ (0)