Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 8 сентябрь куни Италиянинг янги тайинланган элчиси Андреа Бертоцсини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Италиялик дипломат Ўзбекистон ҳукумати ва халқига Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ўз мамлакати раҳбариятининг ҳамдардлик ва далда сўзларини етказар экан, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришда Ислом Каримов муҳим рол ўйнаганини таъкидлади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон—Италия ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда унинг кун тартибини кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.