Европа Футбол Иттифоқи Швейцарияда бўлиб турган қочоқлар ўртасида футбол турнири ўтказишга қарор қилди.
Бу турнир муҳожирларни жамиятга интеграция қилиш учун ёрдам беради. Спорт ва футболда асосий бўғин эканлиги таъкидланади.
Мусобақада асосан Эритерия ва Эфиопиядан кириб келган қочоқлар иштирок этади. Улар қаторида Сурия, Ироқ ва Афғонистон қочоқлари ҳам бор. Иштирокчиларнинг умумий сони 120 нафар бўлиб, 14 сентябрь санасидан эътиборан улар 16 жамоага бўлиниб, ғолиблик учун кураш олиб боради.
Қочоқлар айни пайтда Женева, Лозанна, Ньон шаҳарларидан қўним топган.
Изоҳ (0)