Туркия қуролли кучлари «Фрот қалқони» операциясининг 15 куни давомида Сурия ҳудудида террорчилик ташкилотининг 110 нафар аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия бош вазир ўринбосари Нуреттин Жаникли маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Операциянинг 15 куни давомида Сурия ҳудудининг 772 квадрат километри террорчилардан тозаланди, ИШИД террорчилик гуруҳи ва суриялик курдларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучларининг 110 нафар террорчиси йўқ қилинди. Туркия Қуролли кучларидан беш киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди, тўртта танк ва бир нечта зирҳли машина йўқ қилинди», — деди Жаникли Анқарадаги матбуот анжуманида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)