Туркия ҳукумати 15 августдан буён мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчи партиясининг 229 та террорчилик ҳужуми, жумладан, миналаштирилган автомобиллар иштирокидаги 39 ва худкуш террорчилар иштирокидаги 19 та ҳужумнинг олдини олди. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Нуреттин Жаниклига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«15 августдан 7 сентябргача бўлган даврда Курдистон ишчи партияси террорчилари билан кураш доирасида 229 та ҳужум, жумладан, бомбалар қўлланилган 155, миналаштирилган автомобиллар иштирокида 39 ва худкуш террорчилар қатнашган 19 та ҳужумнинг олди олинди. 13,1 тонна портловчи моддалар мусодара қилинди», — деди Жаникли Анқарадаги матбуот анжуманида.
Туркияда мамлакат ҳукумати томонидан тақиқланган Курдистон ишчи партияси фаолият юритади. Партия мамлакатдаги бир қатор терактларни амалга оширишда айбланади.
Изоҳ (0)