Теҳронда қурилаётган метро туннелида тупроқ ўпирилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, олти киши жиддий жабрланди. Бу ҳақда IRNA агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса 7 сентябрь, чоршанба куни кечқурун Эрон пойтахтининг Кианшахр туманида юз берди.
Тўрт нафар ишчи — уч нафар эронлик ва бир нафар афғонистонлик авария қурбони бўлди. Воқеа жойида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ишламоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, вайроналар остида яна одамлар бўлиши мумкин. Чунки ер кўчкиси юз берган пайтда туннелда 15 киши қурилиш ишлари билан машғул бўлган.
Жиддий шикастланган жабрланувчилар шифохонага етказилди. Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ (0)