Москвадаги банклардан бирида 1,5 миллион рубль пулни қалбаки ҳужжатлар ёрдамида нақдлаштиришга уринган нафақахўр аёл полиция томонидан ушланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Банк вакилининг билдиришича, аёл бир эркак билан бирга 1,5 миллион рубллик пул сертификатини кўрсатиб, уни нақдлаштиришни сўраган. Кредит муассаси ходимлари аёлнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақиқийлигидан шубҳаланиб, полицияга мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари гумондорларни қўлга олган.
Аёл тақдим этган паспорт бошқа кишига тегишлилиги аниқланган.
Изоҳ (0)