Испания ва Португалияда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Энг мураккаб вазият Испаниянинг Галисия мухтор жамоатида юзага келди. У ерда охирги кунларда 6,1 минг гектар ўрмонлар олов ичида қолиб кетди. Айни пайтда Галисияда тўрт йирик ёнғин қайд қилинди. Уларнинг охиргиси Лобера муниципалитетида юзага келди.
Португалия билан чегарада жойлашган Оимбра муниципалитетида эса 1,5 минг гектар ўрмон ёниб кетди. Олов одамлар яшайдиган ҳудудларга етиб бориши таҳдиди бор.
Испания ҳудудида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошаётгани боис ёнғин таҳдиди эълон қилинди. Португалияда эса еттита йирик ёнғин ўчоғи қайд қилинди. Жумладан, охирги икки кунда Вила Поука де Агиар муниципалитетида 15 минг гектар ўрмон ёниб кетди.
Изоҳ (0)