Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов US Open турнирининг ўсмирлар мусобақасини муваффақиятли бошлагани ҳақида «Оламспорт» хабар берди.
Султонов яккалик мусобақасини Ёнас Эрикссонни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этиш бошлади. Иккинчи босқичда унинг рақиби US Open’нинг иккинчи ракеткаси сифатида сараланган америкалик Уилсис Бланч бўлади.
Жуфтлик беллашувларида ўзбекистонлик теннисчига германиялик Рудолф Моллекер шерик бўлди. Улар биринчи босқичда Хитой ва Хитой Тайпейидан ташриф буюрган теннисчиларга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Иккинчи босқия япониялик жуфтликка қарши бўлиб ўтади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин US Open’нинг асосий мусобақасидаги биринчи ўйинда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди.
Изоҳ (0)