Украинада «Халқ жабҳаси» фракцияси депутати Игорь Лапин «Луганск халқ республикаси» ва «Донецк халқ республикаси» номларини жиноий ташкилотлар тарғиботи деб тан олишни таклиф қилди. Лапин муаллифлигидаги тегишли қонун лойиҳаси Олий Радада рўйхатдан ўтказилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Мен ‘ЛХР’ ва ‘ДХР’ пропагандаси қонун билан тақиқланишини, бу номлари ишлатилиши тўхтатилишини хоҳлайман. Бизнинг ўзимиз уларни шу номлар билан атаймиз. Бу аҳмоқлик», — деди у «Интерфакс-Украина» агентлигига берган интервьюсида.
«Мен уларни Луганск, Донецк вилоятларининг ёки Россиянинг ноқонуний қуролли ташкилотлари деб тан олишларини хоҳлайман», — қўшимча қилди Лапин.
Изоҳ (0)