Сурия мухолифатининг музокаралар бўйича олий қўмитаси ўзининг мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги режасида амалдаги президент Башар Асаднинг истеъфога чиқишини талаб қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Режага кўра, мамлакатда ўтиш даври уч босқичга бўлинади. Биринчи босқич олти ой давом этиб, музокаралар жараёнидан бошланади. У Женева коммюникеси принциплари асосида олиб борилади.
Бир ярим йил давом этиши кўзланаётган иккинчи босқич томонлар ўтиш жараёни принципларини эълон қилиши билан бошланади.
«Бу босқич ўз ичига ўтиш даври ҳокимият органи шакллантирилишини олади, бунинг учун эса Башар Асаднинг кетиши зарур», — дейилади ҳужжатда.
Ниҳоят, учинчи босқич маҳаллий, парламент ва президентлик сайловларининг ўтказилишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)