Исроилнинг Space Communication фирмаси АҚШнинг SpaceX компанияси яна битта сунъий йўлдошни ишониб топшириши учун Falcon 9 ташувчи ракеталари бир неча маротаба муваффақиятли учирилиши лозим. Бу ҳақда фирма директори Дэвид Поллак Reuters’га берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Неча марталигини билмадим, лекин улар бир нечта муваффақиятли парвозларни амалга ошириши лозим», — тасдиқлади Поллак.
Яқинда SpaceX’нинг Falcon 9 ташувчи ракетаси АҚШнинг Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги космодромдан Space Communication’га тегишли Amos-6 сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқишга тайёргарлик кўраётганида авария содир бўлиб, ракета ҳам, сунъий йўлдош ҳам портлаб кетган эди.
Изоҳ (0)