Габонда полиция билан тўқнашувлар давомида 100 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, собиқ ташқи ишлар вазири Жан Пингга асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ мамлакат пойтахти Либревилда ўтаётган тўқнашувларда икки киши қурбон бўлгани билдирилган эди.
27 август куни Габонда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан норози фуқаролар норозилик намойишлари уюштирмоқда (1, 2).
Изоҳ (0)