Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) кенгаши 13–14 октябрь кунлари Цюрихда бўлиб ўтадиган йиғилишда 2026 йилги жаҳон чемпионатини 3 та мамлакатда, 40 та давлат иштирокида ўтказиш имкониятини муҳокама қилади. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Хабарда қайд этилишича, ЖЧ–2026 турнирини ўтказиш учун АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда ариза топширади. Инфантино ФИФА президентлигига сайловдан олдин ташкилот раҳбари бўлса, жаҳон чемпионатининг иштирокчилар сонини 32 тадан 40 тагача кўпайтириш истаги ҳақида айтиб ўтганди.
«Ушбу икки мавзу албатта муҳокама қилинади. Футбол учун яхши бўлган нарсаларни чеклаш керак эмас. Нима бўлишини кўрамиз, лекин ҳақиқатан ҳам КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси) жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини анчадан буён қўлга кирита олмаганди. Менимча, барчасининг имкони бор. 40 та терма жамоалар ҳақидаги фикрим ўзгармади», – деди Инфантино.
Аввалроқ Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Европа чемпионати иштирокчилари сонини 16 тадан 24 тагача кўпайтириш ҳамда Евро–2020 турнирининг қитъанинг 13 мамлакатидаги 13 шаҳрида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилганди.
Изоҳ (0)